Мактабларда баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади. 4-чорак дарслари 30 мартдан бошланади
Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб, 28 мартга қадар давом этади.
Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади.
Жорий ўқув йилининг 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
